2023 йилдан бошлаб, мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилади.
Маълум қилинишича, умумтаълим мактабларининг 1-синфлари учун дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак .
Шунингдек, 2–4-синфлар учун дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан, 5–9-синфлар учун дарслар кунига 6 соатдан, 10–11-синфлар учун эса дарслар кунига 6 сотдан кўп бўлмаслиги белгиланди.
Бундан ташқари, бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун 33 ҳафта, 2–11-синфлар учун эса 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.