
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида аёл ёш боласини калтаклаётгани акс этган видео эълон қилинди.
Видеони аёлнинг ўзи тасвирга олган. Унда ерда ётган боланинг бурни қонаб кетганига қарамай, уни тинмай ураётгани акс этган. Ёнида каттароқ қизча ўтирганини ҳам кўриш мумкин.
«Muxbir.uz» Telegram-каналининг ёзишича, аёлнинг қайнонаси келини ҳали ёш невараларини доимий равишда қаттиқ калтаклаётгани, ўлдириб қўйишидан қўрқаётганини айтиб, мурожаат қилган.

Ургут тумани ҳокимлиги берган хабарга кўра, мазкур воқеа шу куннинг ўзида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзандининг соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар назоратига олинди.
Шунингдек, ушбу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.