Жорий йил апрель ойида Ўзбкистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-модда 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, эҳтиёт чораси “қамоқ” этиб белгиланган Ангор тумани “Занг Гиламбоб” маҳалласида яшовчи О.У. жиноий жавобгарликдан қочиб юрган. Шу сабабли у шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан қидирувда бўлган. Жиноятчи жорий йил 12 июль куни вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Термиз шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Миробод туманида эканлиги аниқланиб, ушланди.