ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ўғри – тўғри хулоса чиқармади

Вояга етгунига қадар 3 марта судланганидан тўғри хулоса чиқармаган 2004 йилда туғилган А.Х. энди вояга етганда 4 марта ҳам ўғирлик жинояти билан судланди.

Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2022 йил 4 июлдаги ҳукмига кўра, Х.А. Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан тайинланган жазога Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисмига асосан ЖИБ Термиз шаҳар судининг 18.05.2022 йилдаги ҳукми билан тайинланган 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил билан 4 (тўрт) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жумладан, вояга етмаган А.Х. муқаддам ўғирлик жиноятини содир этиб, такроран 2021 йил 4 февраль куни соат 10 ларда Сариосиё тумани, А.Навоий маҳалласида жойлашган “Пайшанба” мол бозори ҳудудида Сариосиё тумани, “Биллур” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.А.нинг эгнидаги курткасини чўнтагидан киссавурлик йўли билан ўртача бозор нархи 1.100.000 сўмлик “Samsung A5” русумли телефонини яширин равишда ўғирлаб, Денов шаҳридаги “Амир Холдинг” савдо марказида нотаниш шахсга 500.000 сотиб юборган.

Шунингдек, вояга етмаган А.Х. ЖИБ Денов туман судининг 17.02.2021 йилдаги ҳукмига кўра ўғирлик жиноятини содир этгани учун судланганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, хавфли рецидивист бўла туриб, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран 2021 йил 28 июнь куни соат 9 ларда Сариосиё тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли Шарғун шаҳридаги ҳудудий поликлиника биносида Сариосиё тумани, “Нелоба” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Д. нинг сумкасидан киссавурлик йўли билан ўртача бозор нархи 1.900.000 сўмлик “Redmi Note 8” русумли телефонини яширин равишда ўғирлаб, Денов шаҳридаги “Амир Холдинг” савдо марказида нотаниш шахсга 800.000 сотиб юборган.

Бундан ташқари, вояга етмаган А.Х. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран 2021 йил 24 август куни соат 14-30 ларда Сариосиё тумани “Афросиёб” маҳалласидаги “Lyuks-Med” клиникаси биносидаги хонадан Узун тумани, “Қарашиқ” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Г.га тегишли ўртача бозор нархи 1.600.000 сўмлик “Samsung J6” русумли телефонини яширин равишда ўғирлаб, Денов шаҳридаги “Юбилейний” савдо марказида нотаниш шахсга 520.000 сотиб юборган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз лозимки, ҳар бир шахс аввало оилада тўғри тарбия қилинмоғи лозимлиги, ёшликдан бировни ҳаққига кўз тикмаслик уқтирилган фарзанд келгусида зинҳор жиноят кўчасига кирмаслиги асл ҳақиқатдир.

О.Жуманов, Жиноят ишлари бўйичаУзун туман судининг раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan