Ҳарбий тадбирлар

Ҳарбий хизматчиларга арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

Байрам яқин. Ҳадемай халқимиз энг улуғ ва энг азиз айём Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини кутиб олади.

Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати олдидан ҳарбий хизматчиларга қулайлик яратиш мақсадида қисм қўмондонлиги ташаббуси билан арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркаси ташкил қилинди.

Ярмарка расталаридан сифатли ва арзонлаштирилган мева-сабзавотлар, турли салқин ичимликлар, сут ва гўшт маҳсулотлари, тухум, ун, ёғ, шакар ва бошқа турдаги маҳсулотлар ўрин олган.

-Бозорда байрам олди ташкил қилинган ярмаркадаги маҳсулотларнинг нархи ҳам арзон, сифати ҳам талаб даражасида. Муҳими ҳарбий хизматчилар бундан мамнун,-дейди гуруҳ командири катта лейтенант Достон Сайдуллаев.

Бундай арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари бошқа гарнизонларда ҳам ўтказилмоқда.

III даражали сержант Акбар Аҳмедов, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan