ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 121,8 трлн. сўмни ташкил этган.

✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 % га ошган.

✅ Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми:

— 2017 йилда – 71,2 трлн. сўм

— 2018 йилда – 124,2 трлн. сўм

— 2019 йилда – 195,9 трлн. сўм

— 2020 йилда – 210,2 трлн. сўм

— 2021 йилда – 239,5 трлн. сўм

Эслатиб ўтамиз, 6 ойда Ўзбекистонда асосий капиталга 48 трлн. сўмлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan