СПОРТ

Тарихда биринчи марта Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Нидерландия жамоаси устидан ғалаба қозониб (2,5:1,5), чемпионликни қўлга киритди.

Чемпионлар:
Нодирбек Абдусатторов,
Нодирбек Якуббоев,
Жавоҳир Синдаров,
Жаҳонгир Ваҳидов,
Шамсиддин Воҳидов.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса сўнгги турда Коста-Рика терма жамоасини мағлуб этди (2,5:1,5).

Ўзбекистон шарафини Умида Омонова (2006 йил), Афруза Ҳамдамова (2009 йил), Мафтуна Бобомуродова (2006 йил), Маржона Маликова (2002 йил) ва Нилуфар Якуббоева (2000 йил) ҳимоя қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan