ЎЗБЕКИСТОН

Уй сотиб олиш, уларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўлаш тартиби ўзгармоқда

Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди.

▪️Энди Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқарога субсидия асосида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ҳам сотиб олишига рухсат берилади.

▪️Субсидия талабгорини баҳолаш комиссияси таркибидан ички ишлар бўлимлари ва банклар чиқариб ташланди. Ҳудудий комиссия йиғилишларини электрон тарзда амалга оширилади.

▪️Аризачиларни баҳолаш дастурий таъминотини автоматлаштирилади ва электрон базалари ўзаро интеграция қилинади.

▪️Субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида субсидияларни туман ва шаҳар кесимида қайта тақсимлаш амалиёти тугатилади.

▪️Бунда талабгорлар субсидия асосида уй-жойни доимий рўйхатдан ўтган ҳудуди доирасида исталган туман/шаҳардан олиши мумкин бўлади.

▪️Ариза фақатгина фуқаролик паспорти маълумотларини (ЖШШИР) киритиш орқали топширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan