ЖАМИЯТ

Тошкентда автотураргоҳда турган Isuzu юк машинасининг газ баллони портлаб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, Isuzu юк машинаси жиддий шикастланган, шунингдек, портлаш зарби оқибатида бошқа автотранспорт воситаларига ҳам зарар етган.

Корхонанинг маълум қилишича, автозавод тегишли давлат идоралари билан биргаликда ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

«Техник гуруҳ дастлабки экспертизани ўтказиш ва портлашлар сабабларини аниқлаш учун ички ишлар органларига суриштирув ишларида кўмак бериш учун воқеа жойига жўнаб кетди», — дейилади «SamAuto» хабарида.
Аввалроқ Жиззахда газ заправкада «Жигули» портлаб кетгани, Сирдарёда Nexia’га ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида автомобиль буткул яроқсиз ҳолга келгани тўғрисида хабар берилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan