СПОРТ

Элдор Шомуродов еврокубокларни қўлга киритган илк ўзбекистонлик футболчи бўлди

Италиянинг “Рома” клуби Голландиянинг “Фейеноорд” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Конференция лигасининг илк ғолибига айланди.

Турнирнинг финали Албаниянинг Тирана шаҳрида бўлиб ўтди. Учрашувдаги ягона гол учрашувнинг 32-дақиқасида Николо Заниоло томонидан киритилди. Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов 89-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Конференция лигаси биринчи марта ўтказилди. Турнир регламентига кўра, “Рома” Европа Лигасининг кейинги босқичига тўғридан-тўғри йўл олиш имкониятини қўлга киритди.

Элдор Шомуродов самарали ҳаракатлари билан гол ура олмаганига қарамай, еврокубокларда ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan