ЎЗБЕКИСТОН

ФАРЗАНДИМИЗ КЕЛАЖАГИГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК

Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат. Мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида замонавий, илғор-инновацион шарт-шароитларни яратиб бериш учун бор куч ва имкониятларини ишга солинмоқда. Чунки ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қанча кучайтирилса, унинг самараси ҳам шунча юқори бўлади.

Термиз шаҳар халқ таълими бўлими  Болаларни ижтимоий психологик қўллаб-қувватлаш маркази ходимлари томонидан бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.  Жорий йилнинг  28-мартдан 30-апрелга қадар  Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг тегишли топшириғига  асосан халқ таълими тизимида ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш, илғор тажрибаларга асосланган касб-ҳунарга йўналтиришнинг замонавий шакл ва услубларини жорий этиш ҳамда ўқувчилар, ота-оналар ва педагогик ходимларга ижтимоий-ходимларнинг маъсулиятини ошириш мақсадида ўқув семинарлари ташкил этилди.

Ана шундай тадбирлардан бири  Термиз шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Таълим муассаларида ижтимоий психологик хизматни сифатини оширишга қаратилган “Методик кун” доирасида ўқув семинарида  мактаб психологлари катта тайёргарлик кўришди.

Шунингдек, «Фарзандимиз келажагига бефарқ бўлмайлик» акцияси доирасидаги қизикарли учрашувлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.  Унда   расмлар танлови ҳамда челенчлар ҳам ўтказилди. Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсад – жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялашни ўз ичига олгани билан аҳамиятли бўлди.

Шунингдек, ушбу таълим масканида мактаб ўқувчилари иштирокида «Касблар ойлиги» тадбирларининг «Одам-табиат» касб типи бўйича тадбирлар ҳам ташкил этилди. Фарзандларини қўллаб-қувватлашга келган ота-оналар ҳам мактаб маъмуриятига алохида ташаккур билдирдилар. Зеро, мактаб ва оила ҳамкорлиги доимо яхши натижа берган. Анъаналар эса давом этади.

Раъно Пардаева, Термиз шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби психологи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan