ЎЗБЕКИСТОН

Муниса Ризаева никоҳдан ўтди ва тўй санаси аниқ бўлди

Таниқли хонанда Муниса Ризаева беларуслик йигит Арсений билан никоҳдан ўтди. Унинг яқинларидан бири Ислом дини одатларига кўра, никоҳ ўқилаётгани жараёнини тасвирга олиб, ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.  

Маълумотларга кўра, шаръий никоҳ 20 август куни Тошкентдаги “Минор” масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов томонидан ўқилган. Кичик маросимда Сайфуддиновнинг рафиқаси Марям Маҳмудова ҳам иштирок этган. 

Муниса Ризаева ҳозирча турмуш ўртоғи ҳақида кўп маълумот эълон қилмаган ва унинг тўлиқ суратларини бирор платформадаги саҳифасига жойламаган. Аммо яқинда қайнонаси ва қайни укасини видео орқали кўрсатди.

Маълумот учун, хонанданинг фотиҳа тўйи 24 июль куни бўлиб ўтган ва Муниса фотиҳа тўйи совғаларини кўплаб ўзбек санъати вакилларига юборган эди. Кейин эса, тўй таклифномалари тарқатилган. Таклифномаларга кўра, катта тўй маросими 7 сентябрь куни бўлиб ўтади. Манзил эса ҳозирча сир сақланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan