Ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг яратилиши ва ривожланиши тарихи билан таништириш мақсадида ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.
Унда Жанубий оператив қўмондонлиги, Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими, Термиз ҳарбий прокуратураси, ёшлар ва фахрийлар иштирок этди.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққанлар Миллий армиямизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлаб, халқимизнинг тинч, осуда ҳаётини таьминлашга хизмат қилаётгани, жанговар бўлинмалар энг замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан таьминланаётганини, Ватанимиз посбонларининг кундалик ва жанговар хизмат вазифаларини ситқидилдан бажариши учун қулай шароит яратилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтдилар.
Шундан сўнг фахрийлар ва ёшларга ҳарбий хизматчилар томонидан замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди, фахрий қоровул шахсий таркбининг чиқишлари ёшларда катта таъсурот уйғотди.
Фахрийлар ва ёшлар ҳарбий қисмда тинчлигимиз қўриқчилари учун яратилган шароитлар, уларга берилаётган имтиёзлар билан танишиш давомида дилдан суҳбатлашди.
Тадбирнинг иккинчи қисми ҳарбий қисм маданият марказида бўлиб ўтди, мазкур учрашувда қатнашган Қуролли Кучлар фахрийлари ёшларимизга ибрат бўладиган ҳаёт йўлини босиб ўтган дамларини айтиб ўтишди ва жангларда ҳалок бўлган сафдошларини ҳам хотирлаб ўтдилар. Ҳарбий хизматчиларга яратиб берилаётган шароитлар, имконият ва имтиёзлар шундай кунлар келишини орзу қилиб яшаган фахрийларда бой таассурот ўйғотди.
Термиз давлат унверситети талабалари ҳамда томонидан тайёрланган концерт