Uncategorized

Ногиронлиги бўлган шахслар учун 378 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасига мутасадди ташкилотлар томонидан 378 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

Бу маблағ Пенсия жамғармаси ва давлат бюджетидан тушади, деди Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбари Фаррух Пардаев бугун бўлиб ўтган брифингда.

Бундай қадам “Ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, 2022-йил 1-апрелдан бошлаб, хусусан, меҳнатга лаёқациз фуқароларга тўланадиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори, шунингдек, тўлиқ бўлмаган иш стажига ногиронлик пенсияси қўшимча тўловлар ҳисобга олинган ҳолда тўланадиган энг кам миқдор 440 минг сўмдан 622 минг сўмга оширилади.

Пардаевнинг сўзларига кўра, бошқармалар ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини кўрсатган ҳолда электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг октябр ойидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар тақдим этилмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan