Uncategorized

Прокуратурани айблаган Расул Кушербаевнинг каналидан «пост» нега ўчирилди?

Расул Кушербаевнинг прокуратура айбланган «Пост»и ўчирилди, деб хабар бермоқда Rost24 расмий канали.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, ўчирилган матнда Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида кесиб ташланган 81 та дарахт воқеасини эсга олган:

Ўшанда, яъни 2020 йилнинг февраль ойида дарахт кесишга қарши мораторий талабларига зид равишда кўп йиллик, қимматбаҳо дарахтларни кесиб ташлаган «Building and Supplies» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилганди.

Оммавий ахборот воситалари прокуратура маълумотларига таяниб дастлабки терговда айбланувчилардан 1 млрд. 891,3 млн. сўм зарар ундирилганлигини билдирган.

Кўпчилик қатори менга ушбу ишнинг якуни нима бўлгани қизиқ.

Шу боис, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ундирилган 1 млрд. 891,3 млн. сўмни нималарга ишлатишгани, Тошкент шаҳар прокуратурасига эса жиноят иши нима бўлганини билиш мақсадида расман мурожаат юборгандим.

Қизиқ ҳолат: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг билдиришича, табиатга етказилган зарар учун ундирилган 1 млрд. 891,3 млн. сўм қўмитага берилмаган ва шу кунга қадар Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамида сақланмоқда.

Шунча вақт депозит ҳисоб рақамида пулни ушлаб туриш тўғрими, деган саволга молиячилардан жавоб олаяпмиз.

Шу йилнинг 9 ноябрида юборилган мурожаатимизга Тошкент шаҳар прокуратураси ҳозирча жавоб бермади. Менимча мурожаат чуқур ўрганилаётган бўлса керак, дейилади унинг хабарида.

Бу фикрлар нега ўчирилгани ҳақида депутат ҳозирча изоҳ бергани йўқ, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan