Uncategorized

Марказий поликлиника бош шифокори 2 000 доллар пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида марказий поликлиника бош шифокори 2 000  доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби хабар берди.

Шаҳрисабз тумани поликлиника бошлиғи фуқарога 20 сотих ерни ноқонуний сотиш мақсадида 2000 АҚШ доллари олаётганда қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатган. Айбланувчи эса қамоққа олинган.

Матбуот котибига кўра, марказий поликлиника бош врачи пора билан қўлга тушиши ортидан Шаҳрисабз тумани тиббиёт бўлими бошлиғини ўз вазифасидан озод этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan