Uncategorized

Ҳарбий хизматчилар малака тоифасини ошириш учун имтиҳон топширишди

Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг “Термиз” умумқўшин дала полигонида ҳарбий хизматчилар малака тоифасини ошириш учун назорат синов машқлари бўйича имтиҳон топширди.

Бу ҳақда ЎзАга Термиз гарнизони 3-даражали сержанти Акбар Аҳмедов хабар қилди.

Назарий ва амалий йўналишда ўтказилган синовда ҳарбий хизматчилар биринчи ҳамда иккинчи малака тоифасини олиш ёки тасдиқлатиш учун ҳайъат комиссияси кўригидан ўтказилди. Назарий йўналишда Ватанимиз ҳимоячилари 50 та тест саволларига жавоб излаган бўлса, амалий йўналишда жисмоний тайёргарлик, отиш тайёргарлиги, ахборот технологияларидан фойдаланиш ва мутахассислиги бўйича ўз имкониятларини синаб кўрди.

Тест саволларини ечишда Термиз гарнизони ҳарбий хизматчиси сержант Бунёд Бойматовга тенг келадиган топилмади. Майор Азизбек Хусенов жисмоний тайёргарликдан энг юқори балл тўплади. Подполковник Фариджон Нарзуллаев “Макаров” пистолетидан, кичик сержант Отамурод Холлиев эса “Калашников” автоматидан отиш бўйича жанговар тайёргарлик йўналишида бошқаларга намуна бўлди.

Назорат имтиҳонларини Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари, полковник Собиржон Байбаев бошчилигидаги ҳайъат кенгаши офицерлари баҳолаб борди.

Жанговар, жисмоний, маънавий-маърифий кўникмаларини ошириш ва белгиланган тоифаларни бериш учун ўтказилган назорат синовида ҳарбий хизматчилар юқори кўрсаткичларга эришиб, округ ҳарбий қисмларидаги жанговар тайёргарлик ҳамда маънавий-маърифий билимлар даражасини амалда кенг намойиш этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan