Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, кундалик ҳаётда иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали фуқаролардан ёпиқ газ ускуналари, хусусан, газ плиталари, иситиш ва иссиқ сув ускуналари ҳамда дудбуронлардан фойдаланишдан олдин уларга техник хизмат кўрсатиш кераклигини сўраб қолади.
Шуни ёдда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш, ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмаси ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар кўпинча қўлбола иситиш мосламалари (“таракан” печкаси, “қозонли печка”, “сандал”), шунингдек, бинолардаги ҳаво кириш-чиқиш тизимидаги (вентиляция) ва дудбуронлар носозликлар туфайли содир бўлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти айнан куз-қиш мавсумига ўтиш даврида дудборонларни корикдан ўтказмасдан, уни тозаламасдан фойдаланиш ҳолатларида юз беряпти.
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таминоти филиали ходимлари куз-қиш мавсумида аҳоли ортасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида доимий равишда тушунтириш ишларини амалга ошириб келмоқда.
Филиалнинг шаҳар ва туман газ таминоти болими уй ичига хизмати мутахассислари аҳоли хонадонларида болиб, уларнинг газ жиҳозлари, иситиш печлари ва дудборонларининг созлигини текшириб, газ жиҳозларидан тоғри фойдаланиш бойича тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Шу ўринда истемолчиларимиздан яна бир бора дудборонларининг созлигини, тозалигини, иситиш ускуналарини газ тармоғига улашдан олдин кўздан кечириб, филиалда ташкил этилган газ ускуналарига техник хизмат кўрсатиш хизматидан фойдаланишларингизни тавсия этамиз. Бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги кафолати демакдир!
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали халқимизни иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилиш лозимлиги ҳақида илтимос қилади.
Агар сизда газ таъминоти билан богълиқ муаммолар юзага келганда, кеча-кундуз ишловчи телефон рақамларига (76) 221-25-10, «104» ва »
Call-center»га боғланиш учун (76) 221-05-97 рақамларига мурожаат қилинг .
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали вилоятимиздаги ҳар бир оилага, ҳар бир хонадонга илиқлик, эзгулик ва фаровонлик тилайди.