Uncategorized

21-октябр Ўзбек тили байрами муносабати билан «Давлат тилида иш юритиш қоидалари» мавзусида семинар ташкил этилди

Ҳар йили 21-октябр юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида ўзгача ғурур, фахр ва ифтихор билан кенг нишонланади. Албатта, ҳар бир миллат ўз она тилига эга. Улкан бойлик, бебаҳо қадрият сифатида эъзозланадиган тилда аждодлар мероси, юрт ўтмиши ва бугуни яшайди. Ўзлигини англаган ҳар бир миллат ва элат учун тил бебаҳо ва тенгсиз бойлик саналади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-615-сонли Қонунига асосан 21-октябр Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган.
Мазкур сана муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармасида Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг профессионал ўқитувчилари томонидан давлат ва нодавлат ташкилот, корхона, муассасаларда давлат тилида иш юритиш қоидалари мавзусида семинар тренинг машғулотлари бўлиб ўтди.

Ушбу сменинар тренинг аввалида тадбир иштирокчиларига марказ ўқитувчилари ўзбек тили тарихи ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг жорий этилиши ҳақида тушунчалар бериб ўтди.
Шундан сўнг, давлат тилида иш юритиш қонун-қоидаларига амал қилишда аҳамият қаратилиши лозим бўлган жихатлар борасида фикрлар алмашилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад давлат тилида иш юритишни янада мустаҳкамлашдан иборат.
Тил миллат кўзгусидир. Унинг қадри қанчалик баланд бўлса, миллатга бўлган ҳурмат ҳам шунчалик ортиб бораверади.

Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan