Uncategorized

Баҳодир Жалолов биринчи раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» халқаро турнири ўтказилмоқда. Кеча ушбу мусобақа доирасида ўзбекистонлик оғир вазнли боксчи Баҳодир Жалолов россиялик Артём Фёдоровга қарши рингга тушди ва жанг муддатидан олдин якунланди. Ҳамюртимиз биринчи раунднинг ўзида мезбон боксчини икки бор нокдаун ҳолатига туширгач, Фёдоровнинг мураббийлари рингга оқ сочиқ ташлашди.

Ушбу жангни қуйидаги линк орқали тўлиқ  кўришингиз мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan