ЖАМИЯТ

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар 3 кун дам олади

Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали 2019 йил 14 ноябрдаги Президент фармонига кўра Ўзбекистонда фуқароларнинг қайси кунларда дам олиши ҳақида маълумот берди.

Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам 30—31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари (3 кун) дам олади.

Хусусан:

  • 30 август (якшанба) – тақвим бўйича дам олиш куни;
  • 31 август (душанба) – 29 август (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни;
  • 1 сентябрь (сешанба) – ишланмайдиган байрам куни.

Қўшимча қилинишича, 29 август — шанба 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan