ЖАМИЯТ

“Ватанпарварлик ва маънавий юксалиш куни” ҳарбий хизматчилар нигоҳида

Халқимиз саранжом-саришталикни, ободликни доим қадрлаган. Шаҳару қишлоқларимизда янги уйлар, равон йўллар, муҳташам кўприклар барпо этилаётгани юртдошларимизнинг ҳаётдан мамнун бўлиб яшашларини таъминламоқда. Ободонлаштириш ишларига эътибор  кучайгани туфайли аҳолига қулай экологик муҳит яратилаётгани ҳам қувонларли.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизони ҳарбий хизматчилари “Ватанпарварлик ва маънавий юксалиш куни”да Термиз шаҳрининг саранжомлигига ва кўркига кўрк қўшиб келаётган соҳа ходимлари – ободонлаштириш бўлими ишчиларининг меҳнатини юксак қадрлаб, уларга ва аҳолига хизмат кўрсатаётган ҳайдовчиларга эҳтиром кўрсатди.

– Ҳар куни тонг саҳарда шаҳар кўчаларига назар ташласангиз, биринчи ўринда кўчаларимизнинг тозалигига ва йўлакларда экилган гулларга қараб, тозалик ишларини амалга ошираётган ободонлаштириш бўлими ишчиларига ҳамда халқимизнинг узоғини яқин қилаётган ҳайдовчи киракашларга кўзингиз тушади, – дейди сержант Толибжон Йўлдошев. – Уларнинг меҳнатини қадрлаб, сафдошларим билан уларнинг меҳнатларини доим қадрлашимизни билдириш мақсадида бугунги пандемия шароитидан келиб чиқиб, ишчиларга ва ҳайдовчиларга юз ниқоби, резина қўлқоплар ва чанқоқларини қондиришлари учун ичимлик суви тарқатдик.

Агарда ҳамма шундай тозалик, ўзгалар меҳнатини қадрлаш, юртдошларимизни ҳамиша, ҳар жабҳада қўллаб-қувватлашни одат қилса, мамлакатимиз тараққиёти янада тезлашарди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan