Uncategorized

Табиий газни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилиши жадаллаштирилмоқда

Сурхондарё вилоятида барча тоифадаги истеъмолчилар учун табиий газни бошқариш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этиш ишлари бошланди.

Барча тоифадаги истеъмолчилар учун замонавий – «ақлли» газ ҳисоблагичларининг ўрнатилиши мажбурийлиги белгиланиб, шу орқали газ истеъмоли ва ҳисобга олишни назорат қилиш, маълумотларни йиғиш учун ягона бошқарув тизимини йўлга қўйиш, газ таъминотчиси ва энергия комплексининг бир қатор тузилмаларидаги молиявий йўқотишларнинг олдини олиш, аҳоли орасида истеъмол қилинган табиий газ учун дебитор қарздорликни камайтириш имконини яратади.

“Худудгаз Сурхондарё” МЧЖ тасарруфида 4 та ишчи гуруҳи ташкил этилди ҳамда жадвал асосида гуруҳларнинг олиб бораётган ишлари кунлик маълумот сифатида йиғиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда жорий йилнинг май ойидан бошлаб, Сурхондарё вилоятида ҳам ана шундай замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланди.

“Худудгаз Сурхондарё” МЧЖ томонидан 2020-2021 йилларда табиий газ истеъмолчиларига Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида жами Сурхондарё вилояти учун 111 365 та табиий газ истеъмолчиларига ўрнатилиши режалаштирилган жумладан: июнда 13793 дона, июлда 14043 дона, августда 13983 дона, сентябрда 13983 дона, октябрда 13983 дона, ноябрда 13983 дона, декабрда 13983 дона ва 2021 йил январь ойи учун 13612 дона.

«Ақлли» ҳисоблагичларнинг истеъмолчилар учун қулайлиги эса газ қувуридаги табиий газ ҳароратининг ўзгаришини ўлчаш натижасида табиий газ сарфи ҳаққонийлиги таъминланади. Бу эса корхонанинг табиий газ сарфи ҳисобидаги мавҳум ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Уларни ўрнатиш билан боғлиқ барча ишлар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади. Мазкур жараён ўз ичига газ ҳисоблагичларини ўрнатиш, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш, алоқа линияларини ётқизиш ҳамда зарур телекоммуникация мосламаларини ўрнатиш кабиларни қамраб олади. Бир сўз билан айтганда, замонавий ускуналар аҳоли истеъмолчиларига бепул ўрнатилади. Ҳисоблагични қувватлантириш учун фақат ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган талабларга жавоб беруви махсус батареялардан фойдаланиш талаб этилади.

Энг муҳими, ушбу лойиҳа иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва истеъмолчилар учун бир қатор қулайликларга эга эканлиги билан аҳамиятлидир.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖ матбуот хизмати

1 COMMENTS

  1. Автоматлаштирилган тизимни жорий этиш хисоблагич урнатишдан эмас, газ тозалигини таъминлаш, газ босимини хамма истеъмолчиларга бир маромда етиб боришини таъминлаш ва хоказо. Хисоблагич урнатиш бу энг охирги масала.

Sanjarga fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan