
Олтин қиймати тарихий максимумни янгилаб, биринчи марта 1 троя унцияси 3 550 доллардан ошди (1 троя унцияси — 31,10 грамм). Comex биржаси сайти маълумотига кўра, кеча олтиннинг биржа нархи деярли 1 фоизга ошди.
1 сентябр соат 09:47 (Тошкент вақти) ҳолатига, олтиннинг декабр фючерси нархи олдинги ёпилишга нисбатан 30,6 долларга ёки 0,87 фоизга ошиб, бир троя унцияси 3 546,6 долларни ташкил этди. Соат 08:00 атрофида (Тошкент вақти) кўрсаткич 3 552,32 долларгача кўтарилган эди», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, сентябр ойи учун кумуш фючерслари ҳам қимматлашди. 1 сентябр соат 09:47 (Тошкент вақти)га келиб, у 1,59 фоизга қимматлаб, 41,375 долларга етган.