ЖАМИЯТ

«Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти танлови эълон қилинди.

Диққат эълон!

Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролик жамияти институтлари, фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ташаббускор фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти танловини эълон қилади.

Танловда қуйидаги 8 та номинация бўйича ғолиблар аниқланади:

− инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоячиси;
− ёшлар сиёсати соҳасидаги ташаббускор етакчи;
− маҳаллалардаги жамоатчилик тузилмаларининг фаоли;
− энг фаол жамоатчилик назоратчиси;
− экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича фаол ва ташаббускор;
− ижтимоий инновациялар ва ривожланиш бўйича энг фаол ва ташаббускор;
− инклюзив жамият барпо этиш бўйича энг фаол ташаббускор;
− меценатлик фаолияти бўйича энг фаол ва ташаббускор.

Танлов номинациялари бўйича
1-ўрин − БҲМнинг 50 баравари,
2-ўрин − БҲМнинг 40 баравари,
3-ўрин − БҲМнинг 30 баравари миқдорида пул мукофоти ҳамда махсус статуэтка ва сертификат билан тақдирланади.

Танловда иштирок этиш учун сўнгги икки йилда фаолият юритаётган фуқаролик жамияти институтлари, фаол жамоатчилик вакиллари ва ташаббускор фуқаролар 2025 йилнинг 1 октябрига қадар тегишли ҳужжатларни (https://lex.uz/uz/docs/7206298#7208834) илова қилган ҳолда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ариза топшириши лозим.

Шошилинг, «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти ғолиби айнан сиз бўлишингиз мумкин!

☎️78 238-28-21

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan