АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин Украина раҳбари Володимир Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирган.

РАҚШ давлат котиби Марко Рубионинг «Fox News»га айтишича, Доналд Трамп иштирокидаги мулоқотларда Россия ва Украина раҳбарлари учрашуви устида ишлар олиб борилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ва НАТО раҳбарлари ҳамда етти давлат етакчилари иштирок этган йиғилиш сўнгги уч йиллик тўхтовсиз урушаётган тарафлар орасида илк марта ҳаракат ва ижобий силжиш бўлганини кўрсатди.
Рубио таъкидлашича, Путин Зеленский билан бевосита учрашишга розилик берган. Агар учрашув муваффақиятли ўтса, кейинги босқичда Путин, Зеленский ва Доналд Трамп иштирокида уч томонлама музокара ўтказилиши мумкин. Бунинг мақсади — тинчлик келишувини ишлаб чиқиш.
АҚШ расмийсига кўра, келишувдан кейин Украина бошқа мамлакатлар билан хавфсизлик иттифоқлари тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, НАТО орқали қурол сотиб олиш ва Европа маблағлари ҳисобидан таъминланиш амалиёти йўлга қўйилган.
Рубио қайд этганидек, урушнинг тугаши осон эмас, чунки ҳар икки тараф муайян имтиёзлардан воз кечиши керак бўлади. Масала асосан ҳудудий келишмовчиликларда тўхталмоқда, аммо президент Трампнинг воситачи сифатида ҳар икки етакчи билан гаплаша олиши муҳим имконият сифатида баҳоланмоқда.