Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жорий йилда 9-синф битирувчиларини техникумларга қабул қилиш муддати 10 августга қадар давом этишини маълум қилди.

Қайд этилишича, Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан умумий ўрта таълим мактабларининг 2025 йил 9-синфини битирган ўқувчиларини 519 та техникумнинг бирида ўқитиш учун my.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтказиш 10 августга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Битирувчилар давлат гранти асосида кундузги ёки дуал таълим шаклларида ўқиш учун қабул қилинади.
Бундан ташқари, улар 14 та техникумда ташкил этилган халқаро таълим дастури бўйича ҳам грант асосида ўқиш учун my.edu.uz платформаси орқали ҳужжатларни 10 августгача топширишлари мумкин.
Таълим шакли – кундузги.
Платформага юкланиши лозим бўлган маълумотлар:
- туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;
- 3х4 ҳажмдаги рангли фотосурат.