ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон «Airbus» билан ҳамкорликда учувчиларни тайёрлайди

нвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва «Airbus» компаниясининг Европа бўйича президенти Ёхан Пелисси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистон ҳаво кемалари паркини модернизация қилиш ва кенгайтириш орқали туристик оқимни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Тошкент давлат транспорт университети ҳамда «Airbus» компанияси ўртасида учувчиларни тайёрлашга оид махсус дастур ишлаб чиқилиши бўйича келишувга эришилди. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan