
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Т.З.Қурбонов иштирокида аҳоли билан тўғридан – тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул Қумқўрғон туманида ташкил қилинди.
Қабул давомида жами 27 нафар жисмоний ва юридик шахс вакилларининг мурожаатлари тингланиб, шундан 10 та мурожаатлар масъуллар томонидан шу куннинг ўзида ҳал этилиши таъминланди. Шунингдек, 17 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли, бошқарма иш юритувига қабул қилинди.

Бундан ташқари, қабулда иштирок этган иккита оила вакиллари бюро ходимларининг ташаббуси билан ўзаро ярашиб олганликларини билдирди ҳамда ундирувчининг аризасига асосан алимент тўловчиларга нисбатан қўйилган тақиқлар бекор қилиниб, ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувидан тамомланди.
Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси.