
«Ўзгидромет» прогнозига кўра, бугун, 18 июл куни Ўзбекистоннинг жуда катта қисмида ҳаво ҳарорати максимумлари кузатилиши кутилмоқда.
Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 38-43°, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 40-42° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.