TA'LIM

Термиз давлат педагогика институти “UI GreenMetrics” рейтингида Топ-1000 таликдан жой олди

Халқаро миқёсда эътироф этилган Индонезиянинг нуфузли “UI GreenMetrics” агентлиги томонидан эълон қилинган рейтинг натижаларига кўра, Термиз давлат педагогика институти дунёнинг энг илғор 1000 та олий таълим муассасалари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Институт умумий рейтингда 892-ўринни эгаллаб, глобал даражадаги барқарор тараққиёт йўналишидаги фаолияти билан ажралиб турди.

Мазкур рейтинг натижалари институтда таълим муҳитининг экологик барқарорлиги, яшил ҳудудлар яратиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва энергия самарадорлигига қаратилган саъй-ҳаракатларнинг халқаро даражада тан олинганидан далолат беради.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасидан ушбу рўйхатда қуйидаги университетлар ҳам муносиб ўринларни эгаллаган:

➖Тошкент давлат юридик университети

➖Тошкент давлат иқтисодиёт университети

➖Тошкент давлат педагогика университети

➖Бухоро давлат университети

➖Фарғона давлат университети

➖Самарқанд давлат университети

Мазкур натижалар Ўзбекистон олий таълим тизимининг халқаро рейтинглардаги мавқеини юксалтириш борасидаги изчил ислоҳотлар самараси сифатида баҳоланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan