
Жануби – ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз ва Хайрабод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм қўмондонлиги Сурхандарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган «Хонжизза» ва Шерабод туманидаги «Беш булоқ» болалар соғломлаштириш оромгоҳларидаги болажонлар иштирокида «Чақмоқ тренинг» ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, ақлий қобилятларини ривожлантириш, бошқарувчанлик хусусиятларини шакилантириш ва ўз маҳоратларини намоён этишга қаратилган.

Мусобақа сўнгида гўлиб жамоаларга ҳарбий қисм қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Ушбу мусобақалар Сурҳондарё вилояти ҳудудларида жойлашган мудофаа вазирлигига бириктирилган оромгоҳларда, мактабларда шунингдек, маҳаллаларда ҳам режага асосан ўтказилиб келинмоқда.