Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрига «Qanot Sharq» авиакомпаниясининг илк самолёти келиб қўнди.


«Дунё» ААнинг хабар беришича, «Пусан-Тошкент» йўналиши бўйича илк парвоз арафасида аэропортда мазкур ҳаво қатновининг тантанали очилиш маросим бўлиб ўтган. Мазкур очилиш маросимида Кимхе халқаро аэропорти ва «Qanot Sharq» авиакомпанияси вакиллари рамзий қизил лентани кесиб, 285 нафар йўловчига мўлжалланган биринчи рейсга рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаб берган.
«Қанот Шарқ» авиакомпанияси Тошкент ва Пусан ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйиб, парвозлар қулай А-330 самолётларида ҳафтасига икки марта – чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Пусанлик йўловчилар илгари Тошкентдан Сеулга учиб келишлари, кейин эса яна тўрт соатлик йўл босиб Пусанга етиб боришлари керак бўлган. Эндиликда тўғридан-тўғри Пусан шаҳрига парвоз қилиш имконияти яратилди, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирги кунда «Qanot Sharq» авиакомпанияси Тошкент-Сеул-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта мунтазам парвозларни амалга ошириб келмоқда.