ДУНЁ

Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги қурилди

Ҳиндистонда Кашмир водийсини мамлакатнинг қолган қисми билан боғловчи Ченаб темир йўл кўприги қурилди. Мамлакат бош вазири Нарендра Моди кўприкни очиш маросимида қатнашди.

CNN ёзишича, бу дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги. Узунлиги 1,3 километрли кўприк денгиз сатҳидан 359 метр баландликда жойлашган, Эйфел минорасидан 29 метр юқорироқ.

Аркасимон иншоотни бунёд этишга ўнлаб йиллар ва 160 млн доллар сарфланди, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan