ДУНЁ

Расмий хабар: Коронавирус сабаб умра визаси вақтинча тўхтатилди

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан, дунёнинг барча мамлакатлари учун “Умра” визасини тақдим этишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу чора каронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.

Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда.