ДУНЁ

Франция Европа тарихида энг йирик ҳарбий кема қуришни режалаштирмоқда

Франция ҳукумати 2038 йилгача Европа тарихидаги энг йирик ҳарбий кема — янги авиаташувчи кемани ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Мазкур кема қурилиши Франция иқтисодиёти учун ҳам катта аҳамиятга эга

France ship

Бу ҳақда мамлакат мудофаа саноатидаги манбаларга таяниб, Topcor нашри хабар берди. Янги кема ҳозирги «Шарль де Голл» авиаташувчисидан икки баробар йирик бўлади ва PANG (Porte-Avions de Nouvelle Génération) номини олади.

Мазкур лойиҳа Франциянинг мустақил ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда келажакдаги геосиёсий хатарларга тайёр туриш мақсадида амалга оширилади. Кема ядровий двигател билан жиҳозланади, узунлиги 300 метрдан зиёд, оғирлиги эса 75 минг тонна атрофида бўлади. У 32 та қирувчи самолёт ва бир нечта учувчисиз учувчи аппаратни ўз ичига олиши мумкин.

Авиаташувчи кема қурилиши Франция иқтисодиёти учун ҳам катта аҳамиятга эга. Лойиҳада юзлаб маҳаллий компаниялар қатнашади, минглаб иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати миллиардлаб евро бўлиши мумкин, аниқ рақамлар эса очиқланмаган.

Экспертлар бу авиаташувчи кема Францияни НАТОдаги технологик етакчи давлатлар қаторига олиб чиқишини ва АҚШ ҳамда Хитойнинг ҳарбий денгиз салоҳиятига рақобатбардош жавоб сифатида қаралаётганини таъкидламоқда.

Айни вақтда PANG лойиҳаси концептуал босқичда бўлиб, унинг тўлиқ қурилиши 2030-йилларгача давом этиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan