ЖАМИЯТ

БАРҚАРОР ҲАЁТДАН КEЛАЖАК САРИ

Сурхондарё вилояти мигрантларининг сафар олдидан тайёргарлигини кенгайтириш орқали меҳнат мигрантлари хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хавфларнинг олдини олиш, заиф мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини реабилитация қилиш, реинтеграция ва ижтимоий мослашишни ташкил этиш учун психосотсил ёрдам кўрсатиш мақсадида “Барқарор хаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан «Марказий Осиёда Хавфсиз Миграция» лойиҳаси доирасида талайгина ишлар амалга оширилмоқда.

USAID, AQSH Халқаро Тараққиёт Агентлиги, ҳамда, Винроск Интернатионал нотижорат ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасидаги филиали кўмагида   ушбу лойиҳа 12 ойга режалаштирилган эди. Аммо, лойиҳа доирасида қўйилган талаблар тўлиқ бажарилганлиги инобатга олиниб, яна 15 ойга узайтирилди.

Шу билан бирга Сурхондарё вилояти туманларида ўтказилган лойиҳаси доирасида чет элда қўлида ҳунари бўлиб, ишлолмай қайтиб келган, чет элга чиқишга таъқиқи бор, одам савдоси қурбонига учраган мигрант фуқароларга “Кичик тадбиркорлик фаолиятини бошлаш” мавзусида ўқув тренинглар ташкил қилинди. Ушбу тренингда жами 84 нафар ўқувчи иштирок этиб 13 нафар мигрант тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ариза билан мурожаат қилишди. Уларнинг орасидан 11 нафар миграннинг бизнес режаси лойиҳа доирасида қўллаб-қувватланди. 

Маҳаллий   Ташқи Мехнат Миграция Агентлиги Сурхондарё филиали, Вилоят махалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси, Вилоят хотин-қизлар бошқармаси, Термиз шаҳридаги “Малакали мутахассисларни тайёрлаш” маркази, Термиз шаҳар Халқаро Аэропорти,  Сурхондарё Архитектура ва қурилиш техникуми ҳамкорлигида  лойиҳага юртдошларимизни кенгроқ тарғибот тадбирларига жалб қилишга имкон яратилди.

Куни кеча фуқаролар орасидан ўз тадбиркорлик режаларини тақдим этган ва танловда ғолиб чиққан фуқароларга ўз-ўзини банд қилиш, қўшимча иш ўрнини яратиш ва ўзи яшаб турган маҳалласида фуқароларга ўз йўналиши бўйича ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мақсадида алюмин профилдан эшик ва ром ишлаб чиқариш, авто устахона ташкил қилиш, тикувчиликни бошлаш учун, пайвандчилик учун, балиқчиликни ривожлантириш учун, озиқ-овқат дўкони ташкил қилиш учун, қандолатчилик ишини бошлаш учун, эркаклар сартарошлигини ташкил қилиш учун, нон махсулотларини ишлаб чиқариш учун керакли асбоб-ускуналар беғараз берилди.

Мастура Хамраева

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan