ДУНЁ

Карантин тугади – тирбандликлар бошланди

Францияда 11 майдан бошлаб карантин чекловлари босқичма босқич бекор қилинмоқда. Орадан бир ой ўтиб Париж шаҳри экологиясининг ифлосланиш даражаси, мутахассисларнинг билдиришича, деярли аввалги  ҳолатига қайтди.

Бунга асосий сабаб автомобил йўлларига машиналарнинг қайтганидир. Тирбандликлар, чиқинди газлар билан тўйинган ҳаво. Бу ҳолатга AirParif агентлиги мутахассиси қуйидагича изоҳ бермоқда:  «Жорий этилган карантин даврида корxоналар фаолиятининг пасайиши, транспортнинг тўxтаб қолиши сабаб атмосферага зарарли чиқиндилар чиқиши  микдори тўрт мартага камайган эди. Чеклов чоралари аста-секин юмшатилиши билан ҳавонинг ифлосланиш даражаси яна оша бошлади ва бугун карантиндан олдинги даражанинг 80 фоизига етди. Бугун нафақат Франция, балки дунёнинг кўплаб давлатларида машиналар тирбандлиги билан бирга экологиянинг зарарланиш даражаси яна аввалги кўринишига қайтмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan