
Сурхондарё вилоятининг тоғли Бойсун тумани ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитига кўра 4 тоифадаги ҳудудлар таркибига киритилган бўлиб, бугунги кунда ушбу ҳудудда 2000 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда.

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов Бойсун туманида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашиб, соҳага оид сўнгги ўзгаришлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисида суҳбатлашди.
Бевосита мулоқотда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда ўзини-ўзи банд қилган 155 нафар, жумладан Бойсун туманидаги 11 нафар фуқаролар тадбиркорлик салоҳиятини намоён этиб якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги, бунда берилаётган солиқ имтиёзлари муҳим ўрин тутаётганлиги алоҳида қайд этилди.
Таъкидлаш жоизки 2024 йилда Бойсун туманида фаолият юритаётган 521 та тадбиркорлик субъекти 40 млрд 369 млн сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорларнинг солиқ ҳисоботларини топшириш, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, маъмурий жарималарни қўллаш ва кадастр ҳужжатлари бўлмаган ер майдонларига солиқ ҳисоблаш тўғрисидаги мурожаатлари тингланиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.