СПОРТ

ФИФА янги рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон ўрнида қолди

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА мамлакат миллий жамоаларининг 11 июнь ҳолатига кўра янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

 

Пандемия сабабли миллий жамоалар ўйин ўтказмагани боис, рейтинг ўзгаришсиз қолди. Ўзбекистон миллий жамоаси рўйхатнинг 85-поғонасидан жой олган. Осиё миллий жамоалари ўртасида бу 12-кўрсаткичдир. Марказий Осиё жамоалари орасида эса энг яхши натижадир.

 

ОФКга аъзо федерациялар орасида Япония миллий жамоаси пешқадам саналади – 28-ўрин. Эрон ва Жанубий Корея эса бу борада учликда қолган.

 

Дунё рейтингида аввалги ойда бўлганидек Бельгия, Франция ва Бразилия миллий жамоалари етакчилик қилмоқда.

 

Кучли ўнлик билан танишинг:

1. Бельгия — 1765 очко

2. Франция — 1733

3. Бразилия — 1712

4. Англия — 1661

5. Уругвай — 1645

6. Хорватия — 1642

7. Португалия — 1639

8. Испания — 1636

9. Аргентина — 1623

10. Колумбия — 1622

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan