ДУНЁ

Аргентина 32 миллиард долларгача ёрдам олади

Аргентина ҳозирда чуқур иқтисодий инқироз ҳолатида. Қатор халқаро ташкилотлар, жумладан ХВЖ унга кўп миллиард долларлик ёрдам кўрсатишга тайёр.

Аргентина 32 миллиард долларгача ёрдам олади

Аргентинадаги оғир иқтисодий вазият туфайли халқаро ташкилотлар мамлакат учун 32 миллиард долларгача бўлган ёрдам пакетини эълон қилди. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 11 апрель, жума куни Аргентинага тўрт йил давомида 20 миллиард доллар ажратишини эълон қилди, Жаҳон банки эса яна 12 миллиард доллар ажратишга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, Америкалараро тараққиёт банки Аргентинага уч йил давомида 10 миллиард долларгача тўлаш режаларини эълон қилди.@chegirmarketbotПерейти на сайтРеклама

ХВЖ Аргентинага зудлик билан 12 миллиард доллар берилишини айтди. Ташкилот раҳбари Кристалина Георгиеванинг айтишича, ушбу ёрдамни кўрсатиш тўғрисидаги қарор «мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштиришда эришилган ажойиб ютуқларни эътироф этган ҳолда» қабул қилинган. “Бу ҳукуматнинг ислоҳотлар ўтказиш, ўсишни рағбатлантириш ва Аргентина халқининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича қатъиятига ишонч овозидир”, деб ёзди у X платформасидаги микроблогида.

Жаҳон банки, шунингдек, ўзининг ёрдам пакетини «ҳукуматнинг иқтисодиётни барқарорлаштириш ва модернизация қилиш ҳаракатларига кучли ишонч овози» деб атади. 12 миллиард долларнинг 1,5 миллиард доллари дарҳол “хусусий инвесторларни жалб қилиш” учун ажратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan