ОАВ маълумотларига кўра, Трамп 14 июнь куни, АҚШ армиясининг 250 йиллиги, унинг туғилган кунига тўғри келиши муносабати билан катта ҳарбий парад ўтказмоқчи.

АҚШ Президенти Дональд Трамп 14 июнь куни нишонланадиган АҚШ армиясининг 250 йиллигига бағишлаб мамлакат пойтахти Вашингтонда йирик ҳарбий парад ўтказишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда 7 апрель, душанба куни маълум қилган бир қатор Америка нашрлари Оқ уй раҳбари ўша куни 79 ёшга тўлиши ҳақида хабар тарқатди.
Парад режалари ҳақида илк бор хабар берган Washington City Paper нашрига кўра, унинг йўналиши 4 миля (деярли 6,5 километр) – АҚШ Мудофаа вазирлигининг Вашингтон чеккасидаги Арлингтон штаб-квартирасидан Оқ уйгача бўлган масофани ташкил этади.
Маҳаллий маъмурият ва ҳарбий амалдорлар The Hill ва NewsNation нашрларига режаларни маълум қилишди, бироқ улар ҳали тасдиқланмаганини ва расмий сўров ёки буйруқ йўқлигини айтишди. “Washington City Paper”нинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимиятлар фақат парад режалари ҳақида хабардор қилинган, деб хабар беради dw.com.