ДУНЁ

Хитой Африкага миллиардлаб сармоя киритмоқчи

 Пекинда Хитой-Африка ҳамкорлиги форуми (FOCAC) очилишида ХХР раиси Си Сзинпин Пекиннинг Африка давлатларига 360 миллиард юань (45,8 миллиард евро) миқдорида сармоя киритиш ниятини эълон қилди.

Келгуси уч йилда 210 миллиард юань (26,7 миллиард евро) кредит кўринишида, яна 80 миллиард юань (10,1 миллиард евро) турли турдаги ёрдам кўринишида берилиши режалаштирилган. Ниҳоят, Хитой корхоналари томонидан минтақага яна 70 миллиард юань (8,9 миллиард евро) сармоя киритилади.

Хитой томонининг маълум қилишича, Хитой-Африка ҳамкорлигига бағишланган форумда 50 га яқин Африка давлатлари ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этган. Унда Хитой ва Африка давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни таълим, савдо, қишлоқ хўжалиги, қайта тикланадиган энергия манбалари, шунингдек, ҳарбий соҳа каби йўналишларда кенгайтириш муҳокама қилинадиган асосий мавзулар бўлиши кутилмоқда.

Сзинпиннинг сўзларига кўра, Хитой Африка давлатлари билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи, яшил энергия лойиҳаларини ишлаб чиқмоқчи, шунингдек, Африкага тиббиёт ходимларини юбормоқчи. Шу билан бирга, Пекин Хитой бозорини Африка давлатлари учун очиш ва улар билан келажакда божхона тўловларисиз савдо қилиш ниятида, дея қўшимча қилди Хитой раиси.

Си Сзинпин Ғарбнинг Африка ривожланишидаги ўрни ҳақида

Шу билан бирга, Си Ғарбнинг Африка тараққиётидаги ролини танқид қилди. 

«Модернизация билан шуғулланиш барча давлатларнинг ҳуқуқидир. Ғарбни модернизация қилиш жараёни кўплаб ривожланаётган мамлакатларга катта қайғу келтирди», деди у FOCAC очилишида нутқ сўзлаб.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan