ДУНЁ

Дунёнинг энг бой одамлари Трамп тарифлари туфайли 208 миллиард доллар йўқотди – Bloomberg

Bloomberg’нинг ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп 50% гача бўлган савдо божлари жорий қилинишини эълон қилганидан сўнг, дунёдаги энг бой 500 кишининг умумий бойлиги 208 миллиард долларга камайди.

Агентлик маълумотларига кўра, бу йўқотишлар коронавирус пандемияси бошланганидан бери энг катта кўламда бўлган. Миллиардерларнинг ярми ўртача 3,3% бойлигини йўқотган. Энг катта йўқотишлар америкалик тадбиркорлар ҳисобига тўғри келган. Улар орасида Meta Platforms ҳаммуассиси Марк Цукерберг ва Amazon асосчиси ҳамда Blue Origin аэрокосмик компанияси эгаси Жефф Безос ҳам бор.

Божлар жорий қилиниши Meta ва Amazon акцияларининг 9% га тушиб кетишига олиб келди, бу эса Цукербергга 17,9 миллиард доллар, Безосга эса 15,9 миллиард долларга тушди. Шунингдек, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск (11 миллиард доллар), Carnava асосчиси Эрнест Гарсия III (1,4 миллиард доллар), Shopify бош директори Тоби Лютке (1,5 миллиард доллар), LVMH асосчиси (Christian Dior, Bulgari ва Loro Piana’га эгалик қилади) Бернар Арно (6 миллиард доллар) ва хitoyлик Huali Industrial Group Co. пояфзал ишлаб чиқарувчи компанияси асосчиси Чжан Цунъюань (1,2 миллиард доллар) ҳам катта йўқотишларга учради.

Божлар жорий этилишидан олдин Оқ уй кўплаб бизнес вакасаба уюшмалари вакилларининг қўнғироқларини қабул қилган, улар ҳукуматни “максималистик ёндашув”дан огоҳлантирган. The Wall Street Journal’нинг ёзишича, Республика партияси аъзолари ҳам нархлар ошиб кетиш хавфидан хавотир билдирган.

Трамп 2 апрель куни бошқа давлатларга нисбатан 10% дан 50% гача бўлган божлар жорий этилишини эълон қилди. У бу чораларни АҚШ иқтисодиётини тиклаш зарурати билан изоҳлади. Республикачи шундай деган: “Сўнгги йилларда Қўшма Штатлар яқин ва узоқдаги халқлар, дўстлар ва душманлар томонидан талон-торож қилинди, зўравонлик ва ўғирликка учради.” Энг юқори бож — 50% — Лесото ва Франциянинг чет элдаги ҳудудлари бўлган Сен-Пьер ва Микелонга нисбатан жорий этилган

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan