ЖАМИЯТ

Сўнгги уч кун ичида аҳоли орасидан коронавирусга чалинган 118 нафар бемор қайд этилди

Сўнгги уч кун давомида, жумладан, 8 июнь куни касаллик қайд этилган жами 109 нафар беморнинг 66 нафари, 9 июнь куни коронавирус аниқланган жами 80 нафар беморнинг 25 нафари  ҳамда 10 июнь куни санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 103 нафар беморнинг 27 нафари аҳоли орасида аниқланган.

10 июндаги ҳолатни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, 11 нафари Тошкент вилоятидан, 7 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Сирдарё вилоятидан, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 2 нафардан, 1 нафари эса Қашқадарё вилоятидан.

Тошкент шаҳрида уй шароитида даволанган фуқарода, Юнусобод туман давлат солиқ инспекциясининг 2 нафар инспекторида, Шайхонтоҳур туманидаги “Медиапарк” савдо мажмуаси сотувчисининг онасида коронавирус аниқланган.

Коронавирус инфекцияси аниқланган Сирдарё вилояти Ички ишлар  ходимининг қўшниси ва у билан мулоқотда бўлган 2 нафар тикувчилик цехи ходимларида, Самарқан вилояти “Мароқанд” ДУКнинг 2 нафар ходими ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.

Бугун айни пайтга қадар касаллиги аниқланган 72 нафар беморнинг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар  орасида аниқланган бўлса, қолган 52 нафари аҳоли орасида қайд этилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг бир йўла 28 нафар ходимида, Тошкент шаҳри Юнусобод бозорининг яна 2 нафар сотувчисида коронавирус инфекцияси тасдиқланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan