Термиз банк коллежи директор ўринбосари Б.У. фуқародан ўрта-махсус маълумот олганлиги ҳақида сохта диплом расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 10 млн. сўм беришини айтади.
Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, директор ўринбосари Б.У. айтилган миқдордаги пулнинг 8 млн. сўмини олаётган вақтда воқеа жойида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.