Ҳарбий тадбирлар

Жанубда ёшлар билан ишлаш натижадорлиги янада оширилмоқда.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида, фаол ҳаётий позисияга эга инсонлар этиб тарбиялаш замонамизнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис, сўнгги йилларда ҳарбийлар билан аҳолининг, айниқса ёшларининг ҳамкорлиги жуда яхши натижа бермоқда.

Жорий йилда ҳам бу йўналишдаги ишлар узвий давом этиб, кўплаб ёшлар Мудофаа вазирлигига бириктирилди. Шунга мувофиқ, Сурхондарё вилоятида ҳам куч тузилмалари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мазкур йўналиш бўйича манзилли режа тузиб, амалий ишга киришмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонлик раҳбарияти томонидан ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилоятида жойлашган барча ҳарбий қисм ва муассасалардаги командир ва бошлиқларга давлатимиз раҳбарининг топшириғи юзасидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш учун кўрсатмалар берилди. Шундан сўнг бу борада махсус гуруҳ шакллантирилиб, маҳаллий ҳокимликлар, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан алоқалар ўрнатилиб, ишга киришилди.

Дарҳақиқат, “Армия ва халқ – бир тану, бир жон!” шиори остида олиб борилаётган тадбирлар, ҳарбий қисмлар ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиб, юқори самаралар бермоқда. Айниқса, ҳарбий қисмларнинг умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилиши ва мактабларда Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг кенг миқёсда ўтказилиши ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини уйғотиб, Ватанга бўлган муҳаббатларини янада оширмоқда.

Бундай ташаббуслар ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлашда муҳим қадам ҳисобланади. Қолаверса, бу саъй-ҳаракатлар уларнинг қалбида ватанпарварлик ҳиссини кучайтириб, Ватанга бўлган садоқатини мустаҳкамлайди, албатта.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan