TA'LIM

Президент мактабининг битирувчиси АҚШнинг Браун университетига 100 фоизлик грант асосида қабул қилинди

Президентимиз иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишганида ёшларимизни Американинг “Pechak ligasi” (The Ivy League) университетларига тайёрлашни йўлга қўйиш ташаббусини билдирган эди.

Қайд этилишича, Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Айдос Китайбеков АҚШнинг нуфузли Браун университетига (ушбу университет “Pechak ligasi”га кирувчи университет ҳисобланади) 396 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди.

Маълумот учун, Браун университети 1764 йилда ташкил этилган. “Times Higher Education” халқаро рейтингида мазкур университет доимий равишда юқори ўринларни эгаллаб келади. Ҳозирда ушбу университет дунё миқёсида 58-ўринда туради.

Эндиликда у мазкур университетда “Атроф-муҳит муҳандислиги ва компьютер фанлари“ йўналиши бўйича таҳсил олади. Айдос шу кунгача IELTSдан 8, SATдан 1550 баллни қўлга киритган. Қолаверса, АС-Левел бўйича уч карра А сертификатига ҳам эга.

Эслатиб ўтамиз, Айдос Орол денгизи муаммоларини ҳал этиш бўйича ўзининг ташаббуслари билан 2024 йилда Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё учун БМТТД минтақавий бюроси томонидан ташкил этилган II Халқаро ўқувчилар фестивалида фаол иштирок этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan