ЖАМИЯТ

Демократик тараққиёт йўлида ҳамкорлик!

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Янги Ўзбекистон – фуқаролик жамияти институтларини изчил ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда жорий йилнинг 11 март куни “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, мамлакатимиз ривожланишидаги аҳамияти ва уни тарғиб этишда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида ФЖИ ва давлат ташкилотлари ҳамкорлиги жамият ривожи ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Шу билан бирга, ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш ва молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш муҳимлиги ҳамда бу жараёнда ҳар икки томоннинг фаол иштироки ҳал қилувчи аҳамият касб этиши ҳақида фикрлар билдирилди.

Мастура Хамраева

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan