Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатларига кўра туманда фаолият юритиб келаётган “Шеробод текстиль инвест” масъулияти чекланган жамияти 30 нафар оддий ишчи ходимларининг жами 41 миллион 686 минг сўм иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб бермаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ижро ҳужжатлари иш юритувга қабул қилингандан сўнг, дарҳол мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинди.
Шунингдек, жамиятга тегишли 4 та енгил авто ҳамда битта “Арион-630с” махсус транспорт воситаларига нисбатан тақиқ қўйилиб, қидирув эълон қилинди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор жамиятдан 30 нафар ишчи ходимларнинг ўз вақтида тўлаб берилмаган ойлик иш ҳақлари тўлиқ ундирилиб олиниши таъминланди.
Бундан ташқари, қарздор жамиятнинг солиқ ва бошқа қарздорликларини ундириш борасида мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Комил Хўджанапасов, Бюронинг Шеробод туман бўлими давлат ижрочиси.